Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳакими: «Месси туфайли мен ёқтирган ишимни қила олмасдим»

Ашраф Ҳакими Лионел Месси келганидан кейин «ПСЖ»да ўзини муҳим футболчи сифатида ҳис қилмай қўйганини айтди.

«Пари Сен-Жермен» жамоасининг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими 2021 йилда Лионел Месси клубга қўшилганидан сўнг унинг ўйини қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди.

«Месси келганидан кейин «ПСЖ» лойиҳаси бутунлай бошқача тус олди. Ўйин услубимиз ҳам ўзгарди. Энди менга ўйинда ўзимга ёқадиган ишларни қилишга имкон қолмади. Масалан, ҳужумга кўпроқ қўшилиш. Аста-секин ўзимни жамоада муҳим футболчи сифатида ҳис қилмай қўйдим. Манзилимга танқидлар ҳам кўпайди», — дея Ҳакимининг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси «ПСЖ» таркибида 2021 йилдан 2023 йилгача тўп сурди. У шу муддат ичида икки марта Франция чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Ашраф Ҳакими эса жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та ўйин ўтказди, учта гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ