Ҳакими учун яна бир гранд клуб кураш бошлади. У қайси жамоа?

Мавсумни “Боруссия” Дортмунд сафида ижарада ўтказаётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими учун навбатдаги гранд клуб курашга қўшилди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, француз гранди 21 ёшли марокашлик иқтидор эгасини келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Ҳакими ПСЖ сафида жамоадан кетмоқчи бўлган Томас Менье ўрнини эгаллаши мумкин.

Айтиш керакки, Ҳакими учун шунингдек, “Челси” ва “Ювентус” клубларидан ҳам қизиқишлар бор. Бироқ, “Реал” уни сотишни режалаштираётгани йўқ.

Ашраф жорий мавсум “Боруссия” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!