Ҳамиджон Актамов: "Олдимизга футболда ютқазмаслик мақсади қўйилган"

“Қизилқум” – “Андижон” ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ғолиб жамоа устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?

- Табрик учун раҳмат. Навоийлик мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклайман. Ҳар доим стартдаги ўйин қийин бўлган. Барибир ҳаммада ҳам озгина ҳаяжон бўлади. Худога шукрки, ютиб олдик. “Андижон” жамоаси ҳам яхши тайёрланганди, уларга кейинги учрашувларда омад тилайман. Бугун керакли уч очкони қўлга киритдик.

- Бугун Григалашвили жароҳати туфайли захирада қолдирилди. Кейинги ўйинда уни майдонда кўрамизми?

- Озгина жароҳати бор. Кейинги ўйингача бироз вақт бор. Билмадим, агар унгача соғайса ўйнайди.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг бугунги ўйини ҳақида фикрингиз?

- Ислом бугун яхши ўйнади. Умуман, барча йигитлар яхши ўйин кўрсатдилар. Фақат бизга яна омад бироз етишмади. Кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди. Аммо ўз дарвозамиздан гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Кейинги учрашувларда бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз.

- “Қизилқум” бу йил ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Футболда ютқазмаслик мақсади қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!