Ҳамма Эрик тен Хагдан қутилишни ўйлаб юрган экан...
Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хагнинг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигида озод этишда клубнинг барча раҳбарлари фикри бир жойдан чиқди.
Бу ҳақда таниқли журналист Бен Жейкобс хабар тарқатди.
Аввалига клуб хўжайинлари Эрик тен Хагга янги спорт тизимида ишлаш имкониятини тақдим қилишга рози бўлган. Бироқ натижалар кутилганидан анча пастлиги кескин чораларни қўллашга туртки бўлди.
Энди клуб мутасаддилари янги бош мураббий топиши талаб этилади. Рууд ван Нистелройга бош мураббий вазифаси юклатилгани вақтинчалик ҳолат бўлиб, муносиб номзод топилишига жамоа унга топширилади.
Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни икки йилдан ортиқроқ вақт мобайнида бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 2023 йили Лига кубоги ва 2024 йили Англия кубогини қўлга киритди.
Фикрлар