"Ҳамма каллар ҳам Гвардиола эмас"

"Бавария" ЕЧЛ 1-турида МЮни осонлик билан 4:3 ҳисобида таслим этди. Ҳисоб ўйин жанговар ўтганини акс эттиради, аммо бу алдамчи таассурот, ўйинни кўрмаганлар учун. Мюнхенликлар шунчаки зерикиб қолди айрим дақиқаларда. Хафсаласиз ҳаракат қилди. Бор куч билан ўйнаш учун қаршингда оёқда турган рақиб бўлиши керак, "қизил иблислар" эса 2:0'дан кейин жон таслим қилиб бўлганди. 

"Қани уриб кўрчи, ҳа баракалла, бўларкан-ку", деди "Юнайтед" ҳисобда яқинлашгани сари. Ўзлари ҳам хотиржамликни сақлаш учун яна фарқни тиклаб қўяверди. Ҳисоб 4-4 ёки 3-3 бўлганда ҳам ғолиб ва мағлуб аниқ эди, мен учун. 

Тен Хаг кетиши керакми ёки қолиши, билмадим. МЮ ўз йўлини топиб олиши керак, лекин. Бу жамоа на чиройли ўйнашни ва на натижага ўйнашни билади. 

Ҳамма каллар ҳам Гвардиола эмас. Ҳамма сариқлар ҳам.... Майли, бугунча Хойлундга индамай турамиз.

 

                             Худайқулов Карим 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!