Ҳамюртларимиз "Asian Boxing" ташкилотининг бир қатор лавозимларига сайланди

  • 16.01.2026 11:29
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

"Asian Boxing" ташкилоти Директорлар кенгашининг  2026 йил 8 январдаги қарорига асосан бир қатор комиссиялар таркибининг расман тасдиқланганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Эътиборлиси, "Asian Boxing" ташкилоти яна бир қатор ўзбекистонлик мутахассисларга ишонч билдирди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев "Мураббийлар комиссияси" сафидан ўрин олди. 

Шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев   "Тафтиш ва молия" комиссияси;

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Мирзоҳид Нўмонов   “Спорт ва мусобақалар” комиссияси;

Ўзбекистон бокс федерацияси шифокори Дилшод Казаков "Тиббиёт ва антидопинг" комиссияси аъзоларига айланишди.

Шу тариқа , "Asian Boxing" ташкилоти сафида ўзбекистонлик мутахассислар сони ошиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Джетибаевич Полатов "Asian Boxing" ташкилоти вице-президенти саналади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!