Ҳамюртларимизнинг бенефисига айланган баҳсда футболчиларимиз неча баллга лойиқ кўрилди?

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 17-турида Нури Шахин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп"ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
Беллашувда Ўзбекистон терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов гол+ассист муаллифи бўлди. Аббосбек Файзуллаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Файзуллаев жамоанинг 4-голига катта ҳисса қўшди, унинг узатмасидан сўнг рақиб жамоа ҳимоячилари ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишди. Ушбу беллашувдан сўнг эса бир неча машҳур порталлар ҳамюртларимизнинг ўйинини турлича баҳолади.

"Fotmon" Аббосни 8.3 баллга, Элдорни эса 8.5 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Файзуллаевга 9.3 балл, Шомуродовга 7.9 балл қўйди. 
 
Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти 22 ёшли ҳужумчимизга 8.2 балл берди. Миллий терма жамоамиз сардорига эса 8.0 баллни лойиқ кўрди. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!