Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ҳанси Флик Германияда "Йил мураббийи" деб топилди

Флик "Барселона"нинг бош мураббийи эканлигидан мамнун.

"Барселона" бош мураббийи Ҳанси Флик Германиянинг машҳур "Sport Bild" нашри томонидан "Йил мураббийи" деб топилди. Мукофот Ҳамбург шаҳридаги тарихий Fischauktionshalle мажмуасида, 600 га яқин меҳмон иштирокида топширилди.

Флик маросимга Испаниядан онлайн тарзда қўшилди ва нутқ сўзлади.

"Бош мураббий сифатида доимо олдинда турасан. Баъзида танқид қилинасан, баъзида эса мақтов эшитасан. Мен ўз ишларимга ишонаман, лекин юқори даражада натижага эришиш учун ёнингда кучли мураббийлар штаби бўлиши зарур. Барcелонада мен ана шундай жамоага эгаман. Уларга миннатдорчилик билдираман, улар билан ишлаш мен учун завқ," — деди мутахассис.

Маълумот учун, Ҳанси "Барселона"даги илк мавсумида учта ички совринни — Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ