Ҳарри Кейн Саудия бўйича якуни қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига чемпиони «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоада қолишга қарор қилди. Европа матбуотига кўра, томонлар шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Бундан аввал Саудия Арабистони Профессионал лигасининг «Ал-Ҳилол» клуби англиялик форвард хизматларига жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди. 

Бу ҳақда Give Me Sport нашри ёзди. 

Бироқ қатор бошқа манбаларга кўра, Ҳарри Кейн Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиш ниятида эмас.

Ҳарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У мюнхенликлар сафига «Тоттенхэм»дан ўтган. Германия гранди таркибида у шу вақтгача 147 ўйин ўтказиб, 146 та гол урган ва 33 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!