Ҳарри Кейнга рекорд учун иккита ўйин етарли бўлди

“Тоттенхэм” тарихида энг кўп гол урган Ҳарри Кейн Бундеслига чемпиони “Бавария” сафига кеўчиб ўтганидан кейин тўпурарлик рекордларини янгилай бошлайди.

Ҳарри Кейн янги асрда дастлабки иккита учрашувида учта гол урган биринчи футболчига айланди. Аввалги рекордлар ўтган асрда ўрнатилган эди.

Биринчи бўлиб бундай натижани 1967 йида Густав Юнг уддалаган. 1993 йилга келиб, Адольфо Валенсия ҳам иккита дебют ўйинида учта гол урган эди.

Кейннинг дубли мюнхенликларга “Аугсбург” жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

Англиялик тўпурар биринчи турда “Вердер” дарвозасини ишғол қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!