Ҳасанбой Дўсматов Европа чемпионига ҳеч қандай имкон қолдирмади!
Ahmadbek Eshmatov
Хабарингиз бор, Дубай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бешинчи кунидан 4 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди.
Икки карра Олимпияда чемпионимиз Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазнда туркиялик Самет Гумус(2024 йилдаги Европа чемпиони)га қарши кураш олиб борди. Кутилганидек, баҳс ҳамюртимизнинг катта устунлигида кечди. Тўлиқ 3 раунддан сўнг Дўсматов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғолиб, деб топилди - 5:0.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг яна бир чарм қўлқоп устамиз Хўжаназар Нортожиев ҳиндистонлик Сачинга қарши рингга кўтарилади.

Изоҳлар (0)