Ҳасанбой Дўсматов ғалабали одимини давом эттирмоқда!

  • 17 август, 2022, 18:16
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Чеченистоннинг Грозний шахрида анъанавий тарзда ўтказиладиган, бокс бўйича  Ахмат-Хожи Қодиров хотира турнири старт олган ва унда ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари ҳам иштирок этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган ярим финал баҳсларида 5 нафар юртдошимиз рингга кўтарилади. Улардан дастлабкиси ўз якунига етди. -54 кг вазнда иштирок этаётган Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Ислом Абдумуслимовни мағлуб этди ва финалга йўл олди!

Олдинда бизни яна 4 нафар ҳамюртимизнинг иштироки кутиб турибди.

 -60 кг: Дилшод Абдумуродов - Алан Борсов (КБР)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Тамерлан Аюбов (Чеченистон)

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Арман Нурасилов (Қозоғистон)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Ильяс Данилов (Чеченистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!