Ҳасанбой Дўсматов
Ads

Хабарингиз бор Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун Twitter ижтимоий тармоғи орқали сўровнома эълон қилган эди.

Унга кўра уч номзод бокс бўйича йилнинг энг нуфузли совринига давогарлик қилаётган эди.

- Ҳасанбой Дўсматов – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Ўзбекистон)

- Робейси Рамирес – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Куба)

- Данияр Елеуссинов - Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Қозоғистон)

Бироз аввал якунига етган сўровномада барча тўпланган овозларнинг 77 фоизини қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов “йилнинг энг яхши боксчиси” совринига лойиқ деб топилди.

Агар Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) “йилнинг энг яхши боксчиси”ни аниқлаш учун қайта сўровнома ўтказмаса, соврин жорий йилнинг 20 декабр куни Ҳасанбой Дўсматовга топширилади (чунки сўровномада дунё бўйлаб 1,234 нафар фойдаланувчи иштирок этди холос),


Изоҳ: Сўровномада иштирок этган фойдаланувчиларнинг фикрлари.