Ҳасанбой Дўсматовнинг асосий рақиблари кимлар? - Боксчимиз жаҳоб берди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов япониялик Томоя Цубоига қарши рингга кўтарилди. Жангда Ҳасанбой 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, ҳамюртимиз ярим финалга йўл олди. Шу билан бирга камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

hasanboy-01

- Жанг анча ҳаяжонли ва катта масъулият юкларди. Чунки ғолиб медалларга даъвогарлик қилади. Рақибим амалдаги жаҳон чемпиони. Шунинг учун яхши тайёргарлик кўрдик. Бу ерда тактикани озгина ўзгартирдик. Агар аввалги услубда жанг қилганимда, балки бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Чарчоқ? Энди ҳар куни жанг ўтказяпмиз. Шу боис билинади. Қолаверса, рақиблар ҳам жиддийлашди. Асосий рақибим сифатида ҳиндистонлик ва франциялик боксчиларни кўрмоқдаман, - деди Ҳасанбой Дўсматов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!