Ҳеч ким “Челси”дан Росеньор каби эрта ҳайдалмаган. Фақат Лиамнинг отаси ўн дақиқа бош мураббий бўлган холос
Лиам Росеньор Лондоннинг “Челси” клуби тарихида жамоани вақтинча бошқарган мутахассисларни ҳисобга олмаганда лавозимидан энг тез бўшатилган бош мураббий бўлди.
У жамоада атиги 104 кун ишлади ва бу кўрсаткич бўйича Роберто Ди Маттео (2012 йилда 118 кун ишлаган) натижасини ҳам янгилади.
Бироқ у ўз отаси – Лерой Росеньор рекордини янгилай олмади. Лерой Росеньор 2026 йилда “Торки Юнайтед” клубида тайинланганидан атиги 10 дақиқа ўтиб ишдан бўшатилган. Бу клуб янги консорциум томонидан сотиб олиниб, дарҳол бошқа мураббий тайинлангани билан боғлиқ эди.
Лиам Росеньор “Страсбург”дан “Челси”га январь ойида ўтган ва шартнома 2032 йилгача мўлжалланган эди.
34 турдан сўнг “Челси” 48 очко тўплаб, жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. Лондон клуби сўнгги беш ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраган.

Фикрлар