Ҳикмат Эргашев: АГМКда етакчи йўқ, жамоага бугун характер етишмади
"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Уларда академия бор ва яхши шаклланган клуб. Биз эса янги жамоа тузганмиз ва ҳали улар киришиб кета олишмаяпти. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам хатолар бўлди.
15-дақиқада 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиш - йигитлар руҳиятига қаттиқ таъсир этди. Мухлислардан узр сўраймиз.
Ўйлашимча, АГМК жамоасига характер етишмади. Қосимов таъкидлаганидек, жамоани ўзи билан эргаштира оладиган етакчи футболчи йўқ. Зафар Полвонов шамоллаб қолгани боис бугун майдонга туша олмади. Мураббийлар масаласини эса раҳбарият ҳал этади", - деди Эргашев.



Фикрлар