“Ҳилтон”да УЕФA делегацияси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

УЕФA Aссист ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги УЕФA делегацияси шу кунларда ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти УЕФA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, 13 март куни мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади. УЕФA вакиллари билан бўладиган анжуман соат 15:45да “Ҳилтон” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!