
Ҳимоячи "Реал" тиббий кўригидан ўтишга тайёр
Дин Хаусен яқин 24 соат ичида "Реал Мадрид"да тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда "Sky Sports" журналисти Марк Макадам хабар бермоқда.
Дин "Борнмут"га еврокубоклар учун курашда ёрдам бериши учун келишув имкон қадар тезроқ имзоланишини истайди. 20 ёшли ҳимоячи жамоанинг сўнгги икки ўйинида майдонга тушишни истамоқда. У шу тариқа клубга ҳурмат кўрсатмоқчи.
Маълумот учун, "Борнмут" 53 очко билан АПЛ жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Фикрлар