Ҳиндистон бокс федерацияси Осиё ўйинларида Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан ҳайратда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳиндистон бокс федерацияси президенти Аджай Сингх Осиё ўйинлари доирасида ўтказилган бокс мусобақасида миллий терма жамоа медаллар умумий ҳисобида етакчи бўлгани ҳақида фикр билдирди, - деб хабар бермоқда Press Trust of India нашри.

Ҳиндистон терма жамоаси жами олти медални қўлга киритди — учта олтин ва учта бронза. Шу тариқа ҳинд боксчилари Осиё ўйинларининг бокс бўйича мусобақасида умумжамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Ўзбекистон, учинчи ўринни эса Қозоғистон боксчилари банд этди.

Аджай Сингхнинг таъкидлашича, Ҳиндистон бу сафар анъанавий равишда кучли ҳисобланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой бокс мактабларини ортда қолдирди. У бу натижани сўнгги йилларда йирик халқаро мусобақаларда қайд этилган муваффақиятлар мантиқий давоми сифатида баҳолади.

- Мен жуда ҳам фахрланаман. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой — етакчи бокс давлатларини ортда қолдириб, Осиёда биринчи рақамли жамоага айланиш — бу ҳақиқатан ҳам катта ютуқ. Бу — бир қатор кучли чиқишларимиз самараси. Ҳиндистон ўтган йили Ливерпулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида учинчи ўринни, Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, Ҳамдўстлик ўйинларида ғолиб бўлди ва энди Осиё ўйинларида ҳам биринчи бўлди. Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда, боксчиларимиз ўз кучига ишонади. Энди эса асосий вазифа — Олимпиадага пухта тайёргарлик кўриш, — деди Сингх.

Мусобақа якунларига кўра, Ҳиндистоннинг учта олтин медалини Ловлина Боргохайн, Парвин Худа ва Анкуш Пангхал қўлга киритди. Бронза медалларини эса Капил Покхария, Нарендер Бервал ва Прия Гангхас келтирди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!