Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ҳиндистон боксда Ўзбекистонни ортда қолдириш учун 25 миллион сарфлади

Осиё ўйинларида улар мақсадига етди

Ҳиндистон нашри The Times of India маълумот беришича, мамлакат терма жамоаси бокс бўйича 2026 йилги Осиё ўйинларида медаллар жадвалида Ўзбекистонни ортда қолдиришига замонавий тайёргарлик тизими ёрдам берган. 

Манбаларга кўра, Ҳиндистон бокс федерацияси спортчиларни тайёрлаш учун жиҳозлар ва хизматларга тахминан 25 миллион рупий сарфлаган. Машғулотларда юклама ва тикланиш жараёнини назорат қилиш учун махсус датчиклар, зарба кучи ва ҳаракатлар динамикасини баҳолайдиган ускуналар қўлланилган. Барча кўрсаткичлар ягона электрон тизимда жамланиб, шу асосда машғулот дастурлари доимий равишда тўғриланиб борилган.

- Бу бизга спортчиларнинг қай даражада ривожланаётганини кўриш, заиф томонларни аниқлаш ва шу асосда юкламаларни ўзгартириш имконини берди, — дея таъкидлаган Ҳиндистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сантьяго Ниева.

Мутахассислар фикрича, яна бир муҳим омил — халқаро спарринглар бўлган. Тайёргарлик жараёнига Эрон боксчилари, шунингдек, Доминикан Республикасининг ўн нафар вакили, жумладан Олимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медали соҳиблари жалб этилган.

Натижада Ҳиндистон бокс бўйича Осиё ўйинларини учта олтин ва учта бронза медали билан якунлади. 

Ўзбекистон эса икки олтин, бир кумуш ва тўртта бронза медали натижаси билан иккинчи поғонадан жой олди. Қозоғистон икки олтин ва учта бронза медали билан учинчи ўринни эгаллади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ