Ҳиндистон ОТЖ бош мураббийи: Биз ҳали курашдан чиқмадик
"Бугунги ўйинда бизга тажриба етишмади. Ўзбекистондаги об-ҳавога мослашиб олмаганимиз ҳам бугунги мағлубиятнинг сабабларидан бири бўлди. Шунингдек бу ерга кеч етиб келганимиз учун мослаша олмадик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо якунда тажриба ўз сўзини айтди.
Бу жамоани бошқараётганимга 1 ой бўлди ва футболчилар кўп вақтни клубларда ўтказишгани боис тайёргарлик учун вақт етарли бўлмади.
Ўзбекистоннинг ўйинларини ўрганиб чиққан эдик. Жумладан термангизнинг Японияга қарши кечган учрашувини кўрдик. Бу ерга келишдан илгари ҳам билар эдик: Ўзбекистон тактик ва техник жиҳатдан кучли ўйин намойиш этади.
Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Биз ҳали курашдан чиқмадик. Бугунги беллашувда йўл қўйган хатоларимизни ўрганиб чиқиб, Тожикистонга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Футбола нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди", - деди Перейра.
Фикрлар