Ҳиндистон терма жамоаси Самарқанддаги Олимпиада ташкилотчилигидан нега норози?
Самарқандда шахмат бўйича 46-Бутунжаҳон Олимпиадаси старт олди. Мусобақа арафасида Ҳиндистон терма жамоаси делегацияси меҳмонхона жойлашуви билан боғлиқ муаммога дуч келган.
Ҳиндистон эркаклар терма жамоасининг капитани — гроссмейстер Сринивас Нараянан мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқда фикр билдирди. У 15 сентябр куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жамоа Самарқанд аэропортига қўнганидан беш соат ўтиб ҳам хоналар ажратилмаганини ёзди.
"ФИДЕ 2026 Олимпиадасида жуда ёмон тажриба. Жамоа Самарқанд аэропортига 5 соат олдин келган. Ҳали ҳам хоналар ажратилмади ва бу қачон амалга оширилиши ҳақида мутлақо аниқлик йўқ", — деб ёзди Нараянан.
Маълумот учун, Сринивас Нараянан — ҳиндистонлик гроссмейстер ва шахмат мутахассиси. У 2026 йилги Олимпиадада Ҳиндистон эркаклар терма жамоасининг капитани сифатида иштирок этмоқда.
Ҳиндистоннинг Олимпиададаги эркаклар жамоаси таркибига Жаҳон чемпиони Гукеш Домаражжу, Аржун Эригайси, Рамешбабу Прагнанандхаа, Ниҳал Сарин ва Видит Гужрати киритилган.

Фикрлар
сагдуллаев хар доимгидек ковун туширибдиде