Ҳиндистонлик шахматчи рапид йўналиши бўйича чемпион. Афруза Ҳамдамова нечанчи поғонада?

25 декабрдан 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк штатида шахмат спорт тури доирасида "Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати" турнири ўтказилиши режалаштирилганди. 

Айни вақта турнирнинг рапид баҳслари ортда қолди. Сўннги 11-турда Катерина Лагно билан дуранг ўйнаган Афруза Ҳамдамова 8 очко билан аёллар ўртасида 7-ўринни эгаллади ва 22.5 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди

Ҳамдамова рапид бўйича +218 рейтинг очколарини ҳам қўшиб олиб, ҳозирги рейтингини 2406 га етказди. Аёллар ўртасида чемпион эса ҳиндистонлик Хампи Конеру бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!