Ҳисобланмаган гол, қизил карточка ва яна Черан - "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, фарғоналиклар урган тезкор голни ҳакам қўполлик сабаб инобатга олмади. Орадан кўп ўтмай, Лутфуллин Аброр Исмоиловни қизил карточка туфайли майдондан четлатди. 52-дақиқада Драган Черан киритган гол якунда пойтахтликларга ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, "шерлар" очколари сонини 6 тага етказиб олди. "Йўлбарслар" ҳисобида 3 очко бор.

  • Суперлига
  • 2-тур

Пахтакор

  • Драган Черан 52'
1 : 0

10/03/2022 18:30

Нефтчи

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Ўзбек класикосида "Пахтакор"нинг қўли баланд келди.

  • 90+3'

    Ҳакам ҳуштагидан кейин зарба бергани учун Шаркич огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    "Нефтчи"да Ғуломов ўрнига Абдуллажонов туширилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ҳожимат Эркинов ўз ўрнини Руслан Рўзиевга бўшатиб берди.

  • 88'

    Лутфулла Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 87'

    Мўминжонов шогирдлари катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 85'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг олис масофадан берган зарбасини Қувватов эгаллаб олди.

  • 84'

    Акбар Тўраев навбатдаги сафар жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 82'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ларин сариқ карточка билан жазоланди.

  • 80'

    "Нефтчи" футболчилари ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо футболчилар етарлича хавф туғдира олмаяпти.

  • 77'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 75'

    Чераннинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 74'

    Шаркичга нисбатан очиқчасига қоида бузган Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 73'

    "Нефтчи"да Убайдуллаев ўрнига Сарич, Ешич ўрнига Қўзиев туширилди.

  • 72'

    Беллашув "Пахтакор"нинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 70'

    Ҳожимат дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ унинг зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 69'

    Эркинов катта тезликда қарши ҳужумга ўтди ва тўпни Рашидовга узатди. Сардорнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 67'

    Рашидов ва Шаркич майдонга тушди. Улар Собирхўжаев ҳамда Турғунбоевни алмаштирди.

  • 66'

    Турғунбоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Тўраев қайтарди.

  • 64'

    Эркиновнинг оширган тўпини Турғунбоев дарвозага тепди, рақиб посбони маҳорат кўрсатди.

  • 63'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Турғунбоев зарба йўллай олмади.

  • 61'

    "Нефтчи"да Ҳошимов ўрнига Абдуллаев, Қиличев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров туширилди.

  • 60'

    Кмен Хаджиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Мўминжонов шогирдлари секин-асталик билан "уйғониш"га ҳаракат қилмоқда.

  • 57'

    Акбар Тўраев дарвозаси томон йўлланган зарбаси осонлик билан ушлаб олди.

  • 56'

    Фарғоналиклар асабларни жиловлаб олиши лозим. Бу сафар Ойбек Қиличевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Тошкентликлар тўп назоратини қўлга олиб, рақиб шаштини туширмоқчи.

  • 53'

    Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Алижоновнинг пасидан кейин Драган Черан бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 51'

    Алибоевнинг зарбасидан сўнг тўп Тўраевдан ўтмади.

  • 50'

    "Нефтчи" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 48'

    Драган Чераннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Ойбек Қиличев Алижонов билан тўқнашиб кетди. У майдонда ётибди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдонига оширилган тўпни тошкентликлар узоқлаштирди.

  • 42'

    Бўлим сўнгида майда фоллар кўпайиб кетди.

  • 40'

    Меҳмонлар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 39'

    Жарима майдони ичида Акбар Тўраевга нисбатан қоида бузилди.

  • 38'

    Тўп "Нефтчи" ҳимоячисининг қўлига тегди. Мезбонларда стандарт вазият...

  • 37'

    Жамоалар хавфли вазият яратишга оқсамоқда. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 35'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтган Эркинов ноаниқ кучсиз зарба берди. Ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди.

  • 34'

    Баҳс Войнески шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 32'

    Икром ўзига ярашмайдиган даражада ноаниқ зарба йўллади.

  • 31'

    "Йўлбарслар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 30'

    Алижоновнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 29'

    "Шерлар" жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандартга эга бўлди.

  • 28'

    Бу сафар Анвар Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди. Ўйинда шиддат ошмоқда.

  • 26'

    Фарғонадан ташриф буюрган мухлислар ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.

  • 24'

    Черан ва Лутфулла Тўраев тўқнашиб кетди. Драган реферига эътироз билдирмоқда.

  • 22'

    Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди.

  • 21'

    ВАРни ўз кўзи билан кўрган Лутфуллин Исмоиловга қизил карточка кўрсатди.

  • 20'

    Ҳакам видеотакрорлардаги шерикларини тингламоқда. Аброр майдондан четлатилиниши мумкин.

  • 19'

    Алибоевга нисбатан қоида бузган Аброр Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 17'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 15'

    Аббос Ғуломовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Алижонов ўз жарима майдони ичида хатога йўл қўйди. "Нефтчи" тўпни бурчакдан ўйинга киритади.

  • 13'

    "Пахтакор" ҳимоячилари аксарият вазиятларда тўпни дарвозабонга етказиб беришга мажбур бўлмоқда.

  • 11'

    Мўминжонов шогирдлари рақибни эрта прессинг билан кутиб олмоқда.

  • 9'

    Майдонда анча кескин кураш кечмоқда.

  • 8'

    Жарима майдони остонасида меҳмонлар вакили йиқилиб тушди. Рустам Лутфуллин ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 7'

    Фарғоналиклар майдонда рақибда бўш зона қолдирмасликка ҳаракат қилмоқда.

  • 5'

    "Нефтчи" ҳисобни очди. Аммо ҳакам голни ҳисобга олмади. Жарима майдони ичида ҳужумчи қоида бузган деб топилди.

  • 3'

    Тошкентликлар дастлабки сониялардаёқ тўп назоратига урғу бермоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Расмий тадбирлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Бу "Пахтакор" майдонидаги илк расмий учрашув бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 20:45
Бунаканги номард судьяларни карори билан утказиладиган уйинлар билан Узбекистон Жахон Чемпионати эмас Махалла чемпионатига хам бориш тугул чика олмайди хам эх тошканли эркаклар Равшан Ирматов телевиденияда канча инсон куриб турибди нима пахтакор уйинчилари Хрустальми вилоят командаларида уйнаётган йигитларни синдириб жарохат етказса буладию анави гузапоя сохтакорга тегиб булмайдими Рустам Лутфулин махалла уйинларини бошкарсин халкни асабини синаяпсизларми хамма куриб турибдику бу нопок судьяни хатти-харакатини , микрофон олдига чикиб ёлгон гаплар билан халкни алдаманг агар халоллик булса четдан судья таклиф этиш керак асосан Пахтачи жамоасига буладиган уйинларга Узбек Футболини кун сайин улдириб синдиряпсизлар жаноб УФА рахбарлари Худодан куркинглар , стадионда факат Фаргоналик ишкибозлар пахтакорни 3-4 та ёлланган мухлисини хисобга олмаса качон халоллик булади ёки бажарамиз харакат киляпмиз билан УЗБЕКни пулини сочиб еб юраверасизларми афсус-афсус киламан мана шу футболни хам сотиб ейдиганларга
10/03/2022 20:59
Балик бошидан сасийди деган накл бежизга эмас! Узбек классикоси эмиш! Бунака классикоси курган дан Кура, телевизор ни учириб куйган яхши!
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 21:14
Авазбек огайни Сохакор-НЕФТЧИ уйинини СПОРТ каналидан коментарий олиб борган тупой магзава коментатор (узбекчани зурга гапирадиган) уз тили билан Кизилкум-Бунёдкор уйини борасида Кизилкум Пойтахт жамоасини маглуб этяпти деб бечора холатини курсатяпти Пойтахт командалари хар томонлама химояда эканини эслатгандек Пахтакор номи колган холос факат судьяларга тайяниб уйнайди уятсиз эркаклар бор у ерда уйинни курган булсангиз судья НЕФТЧИни хар томонлама синдириб берди , сарик карточкаю огзаки куркитишлар хаттоки Лутфуллани духини хам тушуриб куйди , харомхур просто Черанга ухшаганларга Узбекни камситиб синдиришмокда Черан нимаси билан яхши оддий крахабор уйинчи ойлигини оляпти яйраб юрибди
&
Турсунов Рамазон
10/03/2022 22:01
Узбек футболи бу кетишда качон ривожланади. Бунака хакамдан воз кечиш вакти келмадими.Диёр каёкка караяпсанла.Охири санлага хам Юурт Бошимиз жазо куллар.Омон булсак курармиз.Насаф мухлисиман.Чидаб булмади нохакликка.
&
Турсунов Рамазон
10/03/2022 21:52
Качонгача пахтачини хакамларинг ердамига олдинга олиб чикасила сизлага юз борми таёр голни хисобга олмаган хакамни ёнини оласанла пахтачига булса хисобга олрдингла йук жойдан яни чикиб кетган коптокни хакамларинг курмадими кузи керда Лутфиллага карточка курсатди.
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 21:32
Жаноб Диёрбек нега энди куръа ташлашда манави Сохтакор жамоангизга 1- ва 2-турда именно ПРО ЛИГАдан чикиб келган жамоалар тугри келди хамда нега хали хам харомхур судьяларни утказган уйини тугри бахоланмокда , НЕФТЧИ уйинчиларига нечта сарик карточка курсатилди эй эслаб куринглар НАВБАХОРни уйинини курган ишкибозлар орасидан бир йигит уйига кайтишида улиб кетди лекин Сохтакор командаси уйинини куриш учун неча нафар мухлис келади булди энди мухлисларга хам бирон марта халол уйинлар куришга имкон беринглар мана шу Черан билан Сохтакорни мактайвермасдан бунаканги киликларини ОСИЁ уйинларида хам курсатсин бу Сохтакор Гузапоя ,вилоят жамоаларини кийнамасдан ,утган сафар хам ёзган эдим Черан нечта голни 11 метрли жаримадан урганию нимани Узбек йигитларига наъмуна килганини Диёрбек озгина уятинглар вактида Кувасойни Цементчи командаси хам Пахтакорни санчиб юборган яна ушанда телефон оркали зурга ничья 2-2 булиб уйин тугатилган инсоф борми Узбекистон чемпионати Давлат номи билан утказиладими ёки Хусусий шаклдами эй инсонлар юрагим эзилиб кетди Биз НЕФТЧИни канча кутдик сизлар эса 2 тайм эмас 20-минутда хал этиб куйдиларинг
&
Фаррух АБДУЛЛАЕВ
10/03/2022 21:00
Кеча пролигадан чиккан командани узини кучи билан ютолмаса качонгача судялар пахтакорни поддержка килади .
Бунака ифлос хакамлар билан чемпионатимиз хеч качон кучаймайди
&
Фаррух АБДУЛЛАЕВ
10/03/2022 20:57
Пахтакор пазор