Ҳой, Пакьяони тинч қўйинг!
Беш вазн тоифасининг собиқ чемпиони Флойд Мэйвезер айни пайтда WBA чемпионлик камарини эгаллаб турган Мэнни Пакьяони жангга чорлаётган ёш боксчиларга танбеҳ берди.
- Сизлардан “Мэнни Пакяо билан жанг қилмоқчиман”, деган гапни эшитиш қайғули. Пакьяо 41 ёшда. Сиз ёшлар ўзаро куч синашинг, ветеран боксчини тинч қўйинг. Пакьяо ким билан жанг қилишини ўзи танласин, - деди америкалик боксчи.
Профессионал бокс тарихида мухлису мутахассислар Мэйвезер ва Пакьяо жангини узоқ кутишган. Ниҳоят 2015 йили тарихий учрашув ташкил этилган ва унда Флойд ғалаба қозонган. Орадан икки йил ўтиб, Мэйвезер фаолиятини якунлаган бўлса-да, реванш учрашуви ҳақида ҳозиргача гапирилади.
Фикрлар