Бу ҳазил эмас! Холифилд Тайсонни рингга чақирди
Ўз даврининг буюк боксчиси Эвандер Холифилд Майк Тайсонга қарши учинчи маротаба рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
- Мен Тайсон билан муштлашишни истайман. Мен 57 ёшимда ҳам бунга қодирман. Албатта, гап ким кимни мағлуб этиши ҳақида эмас. Биз одамларга давримизнинг ажойиб жангчилари бўлганимизни кўрсатиб қўйишимиз керак. Менимча, бу мухлислар кутаётган жанг бўлади, - деди собиқ чемпион.
Эвандер Холифилд ўз фаолияти давомида Майк Тайсон билан икки маротаба куч синашиб, ҳар икки жангда ғалабага эришган.
Фикрлар