Ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “Футболни ривожлантириш департаменти” томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг Биринчи вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 
 
Йиғилишнинг асосий мақсади ҳудудлардаги мавжуд камчиликлар ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, республикамизда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари стратегиясини жорий этишдан иборат. Шунингдек, йиғилиш давомида ҳар бир маҳаллада футбол майдони ташкил этишда ҳудудий футбол ассоциацияси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, оммавий футболни ривожлантириш йўлида вилоятлардаги корхона ва ташкилотлар, МЧЖ ва ДУКлар ҳамда турли соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақасини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, маҳаллалараро мусобақаларни янада юқори савияда ташкил қилиш, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчиларининг келажакдаги тақдири юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, масалалари муҳокама қилинди.
 
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг Биринчи вице-президентлари Қаршининг “Насаф” клубига ташриф буюриб, бу ерда яратилган инфратузилма билан яқиндан танишиб чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!