Ҳужумкор футболчининг "бозори қайнай" бошлади

Chery Tigo 7 PRO

“Лейпциг” ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг бу ёзда ҳам бозори қизғин бўлади. Бундеслига клуби испаниялик футболчини ушлаб қолишни уддалай олмаслиги тахмин қилинмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 26 ёшли ҳужумкор футболчига “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”,  “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Бавария”дан жиддий чорловлар бўляпти.

Ольмонинг “Лейпциг” билан шартномасида уни 2024 йилнинг ёзида трансфер қилиш мумкинлиги ҳақида банд бор. Бу бандни активлаштиришни истаган клуб 60 миллион евро миқдорида харажат қилиши кераклиги белгиланган.

Дани Ольмо аслида “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин профессионал фаолиятини Загребнинг “Динамо” жамоасида бошлаган ва 2020 йили “Лейпциг” сафидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!