"Ҳумо" бош мураббийи: Бундай ўйин соғлиқ учун зарарли

- "Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Биз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боряпмиз. Николай Заварухин айтганидек "янги йил ўйини" бўлди. Йигитлар ўзларини байрам кайфиятидан чиқара олишмади ва рақибга жуда ҳам кўп совға улашиб юбордик. Ваҳоланки мен уларга совғалар 31 декабрда тугашини айтган эдим. Асабий ўйин бўлди, аммо мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Улар бугун завқ олишди. Тўғри ҳар иккала мураббий ҳам икки тутам соч ва балки яна ниманидир йўқотишди. Бундай беллашувлар соғлиққа зарар. Бироқ муҳими ютдик.

- Жамоага янги қўшилганлар ҳақида фикрингиз?

- Нима ҳам дер эдим. Улар иккинчи январда қўшилишди. Учинчи санада бизда иккита машғулот бўлди. Тўртинчида битта ва бугун ўйин. Уччовлондан бугун Максим Казаковга имконият бердим ва менимча адашмадим. Ҳимоячи Наумов даҳшатли жароҳатидан сўнг жарроҳлик столига ётган эди. Ҳозирча музда яхши ҳаракатланмоқда. Бизга ҳимоячилар керак. Ҳа, яна бир хоккейчи бор. Кўрамиз, барчага имконият берамиз. Улар тизимга, Тошкентга кўникиб кетишлари учун бироз вақт керак. Бизда рақобат ўсиб бормоқда ва бу спортдаги энг яхши жиҳат саналади. У спортни юргизади.

- Бугун "Ҳумо"нинг барча бешлик таркибидагилар гол киритишди. Дарвозаларга жами 12 та шайба киритилди. Бунақаси Тошкентда ҳали бўлмаган эди. 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизда сиз анча босиқлик билан кўрсатма бераётган эдингиз, аммо сиз жиддий эътирорзлан билдира бошлагач, фарқ минимум даражада қисқартилди.

- Сиз бу ерда бошидан охиригача мураббийсиз. Биз доим йигитларга 60-65 дақиқа давомида концентрацияни йўқотмасликлари кераклигини уқтирамиз. Мураббий майдон четида туради ва бўшашишга бир сония ҳам йўқ. У танаффусда, ўйин вақтида ишлайди. Айнан шу дақиқаларда тўғри қарор қабул қилиши керак. Сизга кўп нарса боғлиқ. 3:1 дан сўнг орқага паслар бошланиб кетди. "Металлург"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Агарда сиз ҳеч нарса қилмасангиз, ютқазасиз. Нимадир қилдик ва 7:5 ҳисобида зафар қучдик, демак яхши ишладик. Бемалол чой ичишимиз мумкин", - деди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!