"Ҳумо" ирода намойиш этди
Shahzod
Хабарингиз бор, "Ҳумо" хоккей клуби Санкт-Петербургда ўтаётган Николай Дроздецкий хотирасига бағишланган турнирда иштирок этмоқда.
Бугун Евгений Попихин шогирдлари мазкур мусобақа доирасида Алметьевскнинг "Нефтяник" жамоасига қарши музга чиқишди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашувнинг биринчи бўлимида татаристонликлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганликларига қарамай, якунда тошкентликлар жавобсиз 4 та шайба киритишди ва 5:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.
Эртага эса "Ҳумо" ўзининг мазкур мусобақадаги сўнгги беллашувини ўтказади. Бу сафар уларга "СКА-Нева" клуби рақиблик қилади.

Изоҳлар (0)