"Ҳумо" сардори: Мухлисларимиз олдида қарзимиз бор эди

Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги мунтазам чемпионатидан ўрин олган "Ҳумо" ҳамда "Химик" жамоалари ўртасидаги (3:0) ўйиндан сўнг мезбонлар сардори Александр Шербина ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мухлисларимиз олдида қарзимиз бор эди. Биз бир очко қўлга киритган ўйинлар бўлди, аммо бундан қониқиш ҳосил қилмадик. Бугунги рақиб турнир жадвалида тўғридан-тўғри асосий рақобатчимиз эди ва 2 очкони қўлга киритишмиз талаб этилар эди ва бунга эришдик.

Кеча "Химик" биздан кўра кучли ўйин намойиш этди деб ўйламайман. Омад ҳам юз ўгирди, улар минимал имкониятдан фойдалиб кетишди. Шу боис аламли мағулбиятни қабул қилиб олдик.

Мен жамоа сардориман ва жамоамдаги ролимни яхши биламан. 3 ойдан буён "Ҳумо-Арена"да шайба киритмаган эдим. Умид қиламанки, буғига барчаси яхши бўлади.

Бу йил бизни қўллаб-қувватлаб, аренани тўлдириб ўтирган мухлисларимизга рахмат айтаман ва уларни кириб келажак янги, 2020 йил билан табриклаб қоламан", - деди Шербина.

Эслатиб ўтамиз, Шербина сўнгги бор "Ҳумо-Арена"да 13 сентябрь санасида "Барс"га қарши (3:2) беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!