"Ҳумо" "Трактор" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади
Минтақавий хоккей лигаси иштирокчиси - "Трактор" клуби тарбияланувчиси саналган Мошаров сўнгги йилларда шаҳарнинг бошқа жамоаси "Челмет"да шайба сураётган эди. Янги мавсумда 26 ёшли форвард Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Мошаров "Трактор" сафида 15, "Челмет" таркибида эса 272 баҳсда иштирок этган ва рақиблар дарвозасига 35 та шайба киритишга эришган.
Фикрлар