Ҳумоюн Султонов жуфтлик баҳсларида ҳам чорак финалга чиқди
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида давом этаётган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳам ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов чорак финалга чиқди.
 
Теннисчимиз жуфтлик баҳсларида украиналик Владислав Орлов билан биргаликда мезбонлар вакили Понгсапак Кердлафе ва Танапет Чантани 6:2, 6:4 ҳисобида енгди.
 
Шу тариқа, Ҳумоюн ва Владислав тандеми турнирнинг чорак финалида хитойлик Рунхао Хуа ҳамда Рей Хо синовдан ўтказади.