Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали постсовет мамлакатларидан етишиб чиққан футболчиларнинг бозор қиймати янгиланди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасида тўп сураётган МДҲ давлатлари орасида энг қиммат футболчи сифатида қайд этилди. Transfermarkt экспертларнинг 22 ёшли футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.

Рўйхатда иккинчи ўринни «Брентфорд» ярим ҳимоячиси, украиналик Егор Ярмолюк эгаллади. Унинг янги трансфер нархи 32 миллион евро экани кўрсатилган. Ҳусанов билан орадаги фарқ 18 миллион еврони ташкил қилмоқда. 

Кучли учликни эса «Ливерпуль» дарвозабони ва Грузия миллий терма жамоаси аъзоси Георги Мамардашвили якунлаб берди. Унинг трансфер қиймати 28 миллион евро этиб кўрсатилган.

Собиқ СССР давлатларидан етишиб чиққан энг қиммат беш футболчи қуйидагича тартибда жойлашган:
1. Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Ўзбекистон) — 50 млн евро;
2. Егор Ярмолюк («Брентфорд», Украина) — 32 млн евро;
3. Георги Мамардашвили («Ливерпуль», Грузия) — 28 млн евро;
4. Виталий Миколенко («Эвертон», Украина) — 25 млн евро;
5. Михаил Мудрик («Тоттенҳэм», Украина) — 15 млн евро.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов 2025 йил январь ойида Франциянинг «Ланс» жамоасидан «Манчестер Сити» сафига 40 миллион евро эвазига ўтган эди. Манчестерликлар сафида Абдуқодир ўтган мавсумда Англия кубоги ва Англия лигаси кубогини қўлга киритди. 2026/2027 йилги мавсумда ўзбекистонлик ҳимоячи Англия клуби таркибида барча мусобақалар доирасида олти ўйин ўтказди, жами 391 дақиқа майдонда тўп сурди ва бир марта огоҳлантирувчи сариқ карточка олди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳақиқий кучига баҳо беришди

“Андижон” футболчиси Европадан машҳур клуб танлади!

Ўзбек футболчисига Европа клубида катта талаб қўйилди

“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?

ФИФА мундиалда Ўзбекистонга қарши ўйнаган терма жамоага ён босгани ошкор бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Turaev Ikromjon
08/10/2026 07:14
Нотугри укибман
&
Turaev Ikromjon
08/10/2026 07:13
Хвича кани