Ҳусанов учун "Арсенал"га қарши ўйин - ёмон хотиралар

TIGGO 2 PRO

АПЛ 24-тури доирасида "Манчестер Сити" "Арсенал" майдонига сафар қилади. Ушбу ўйинда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам майдонга тушиши (ҳеч бўлмаса захирадан) кутиляпти. 

Ҳусанов бунга қадар ҳам у "Ланс" сафида "Арсенал"га қарши майдонга тушган. Бу 2023 йилнинг 23 ноябрида содир бўлган. Ўша беллашувда Ҳусанов 62-дақиқада захирадан майдонга тушади ва бир дақиқа ўтиб, сариқ карточка олади. Шунингдек, легионеримиз ушбу ўйинда жамоаси дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлган. 

Якунда унинг жамоаси Лондон грандига 0:6 ҳисобида мағлуб бўлган. 

Маълумот учун, "Арсенал" - "Сити" баҳси якшанба куни 21:30да старт олади. Ушбу ўйинни "Сити" ҳимоячилари Натак Аке ҳамда Рубен Диаш ўтказиб юборади. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!