Ҳусанов ва жамоадошларига хушхабар!

  • 16 августа, 11:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун янги мавсум муҳим аҳамият касб этади. 21 ёшли футболчимиз “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига кириш учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Tecno

Ўз навбатида, бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоани яна совринларга даъвогарлик қиладиган даражага олиб чиқиш учун таркибни янгилашни давом эттирмоқда.

Sports.uz портали Абдуқодир Ҳусанов туфайли “шаҳарликлар”га мухлислик қилаётган ўзбекистонлик футбол ишқибозлари кўплигини инобатга олиб, “Манчестер Сити”га оид қизиқарли маълумотларни тақдим қилишни давом эттиради.   

“Сити”га суперюлдузлар келади

Хосеп Гвардиола охирги ярим йил ичида жамоага ўнга яқин янги ижрочиларни қўшиб олди. Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган трансфер сиёсати асосан иқтидорли ёшларни олишга қаратилган эди. Шу билан бир қаторда Хосеп Гвардиола суперюлдуз даражасидаги ўйинчилар трансферига ҳам қарши эмас.

Манчестерга келиши кутилаётган ана шундай машҳурлардан бири “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэсдир.   

Таниқли инсайдер Николо Скира бразилиялик футболчининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.

Манбанинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Родриго билан музокара ўтказган ва унга беш йиллик шартнома таклиф қилган.

Энди кўп нарса 24 ёшли футболчининг якуний қарорига боғлиқ. Агар Родриго Мадриддан кетишга розилик берса, “Манчестер Сити” мутасаддилари бу трансфер учун “Реал”га 100 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр.

Супердарвозабон “Сити”ни танлади

Жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган голкипер Жанлуижи Доннарумма ҳам келажагини “Манчестер Сити” билан боғлашга рози бўлди.

Никрла Скиранинг маълум қилишича,  26 ёшли дарвозабон Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга ва “шаҳарликлар” жамоасига қўшилишга тайёрлигини билдирган.

Италиялик юлдузнинг “Пари Сен-Жермен”ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари Доннаруммага даъвогарлик қилган эди. Бироқ вазият “Манчестер Сити” фойдасига ҳал бўладиган кўринади.

Ўтган мавсум Гвардиола жамоаси дарвозасини қўриқлаган бразилиялик Эдерсон ва германиялик Штефан Ортегага Европа ва Саудия Арабистонининг қатор клубларидан чорловлар бўляпти. Қолаверса, Гвардиола клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффордни ҳам ортга қайтарди.

Катта мақсадларни кўзлаган клуб учун Доннарумма даражасидаги посбон ҳам жуда муҳим. Шу боис, манчестерликлар унинг бир йиллик шартномасини ПСЖдан 40 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб олишга тайёр.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, “Манчестер Сити” жаҳоннинг жнг кучли дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилган Доннаруммага йилига 12 миллион евро маош беришга қарор қилган.

Гвардиола сўраган ҳимоячини рақиб бермаяпти

“Манчестер Сити” қишки ва ёзги трансферлар даврида бир неча футболчиларни трансфер қилганига қарамай, ўнг қанот ҳимоячи жамоанинг энг нозик нуқтаси бўлиб қолмоқда.

Хосеп Гвардиола бу позицияга Тино Ливраментони кўзлаган эди. Лекин англиялик ҳимоячини олишнинг имкони бўлмади.

Кейинроқ манчестерлик скаутлар “Челси”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жош Ачимпонгга эътибор қаратди. “Шаҳарликлар”нинг 19 ёшли ўйинчи бўйича сўрови қаноатлантирилмади.

Guardian Sport нашрининг маълум қилишича, “Челси” раҳбарияти “Манчестер Сити”, “Борнмут” ва “Ньюкасл” каби даъвогарларга Жош Ачимпонг сотилмаслигини айтган.

Ҳозир “Манчестер Сити”нинг ўнг қанот ҳимоясида Матеус Нуньес ва Рико Льюис бор. Бироқ уларнинг ҳеч бири ҳақиқий қанот ҳимоячиси эмас. Англиялик экспертлар Хосеп Гвардиола янги мавсумда ўнг қанот ҳимоясида Абдуқодир Ҳусановни ўйнатиши кераклигини таъкидламоқда.

Аслида марказий ҳимоячи бўлган ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида “Реал” ва клуар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ал-айн”га қарши учрашувларда ўнг қанотда жуда ишончли ҳаракат қилди.

 

Ҳусанов, “Сити”дан яна кимлар кетяпти?

Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди

Пул бўлмаса, Файзуллаев ўйнамайди!
Шомуродов кутганимиздан ҳам зўр бўлиб чиқди! “Башакшеҳир” устози ўзбек легионерлари ҳақида яна нималар деди?
Ҳусанов ортида дунёнинг энг зўр дарвозабони тураган бўлди!

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Olim
16/08/2025 16:15
Zo‘r.