Ҳусановнинг дўсти рекорд нархга кетди
«Лидс» клуби расман дарвозабон Жеймс Траффорд билан шартнома имзолади. «Манчестер Сити» таркибидан келган инглиз посбони янги жамоаси билан 5 йиллик битим тузди.
Sky Sports маълумотларига кўра, трансфер қиймати бонусларсиз тахминан 46,4 миллион еврони ташкил этган. Бу сумма «Лидс» тарихидаги энг қиммат сотиб олиш сифатида қайд этилди. Шу билан бирга, ушбу келишув англиялик дарвозабон учун тўланган энг катта тўлов сифатида ҳам рекорд ўрнатди.
Клубнинг аввалги рекорди 2023 йил январь ойида қайд этилган эди. Ўшанда «Лидс» «Хоффенхайм»дан француз ҳужумчиси Жоржиньо Рюттерни тахминан 41,2 миллион евро эвазига олиб келганди.
Ўтган мавсумда Жеймс Траффорд «Манчестер Сити» сафида 17 та ўйин ўтказиб, уларнинг 8 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Траффорднинг қўшилиши ортидан «Лидс»нинг жорий трансфер ойнасидан буёнги умумий харажатлари 81 миллион евродан ошиб кетди.

Фикрлар