Ҳусановнинг ҳиссаси бор! ФИФА трансфер рекордини эълон қилди

  • 9 февраль, 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА яқинда якунланган қишки трансферлар даврида амалга оширилган келишувларнинг умумий суммасини эълон қилди.

Жаҳонда футболни ривожлантиришга масъул бўлган нуфузли ташкилот экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, январь ойида футбол клублари жами 5863 та трансферни расмийлаштирди.

 Бу олди-бердиларнинг умумий суммаси 2,35 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Харажатларнинг бу кўрсаткичи қишки трансферлар даври учун янги рекорд ҳисобланади.

Шунингдек, футболчиларнинг кўчишлари сони ҳам рекорд даражага етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Январь ойида энг кўп харажат қилган Англия клублари бўлди. Замонавий футбол ватанидаги клублар янги ўйинчилар учун 621,6 миллион доллар миқдорида маблағ сарфлади.

Серхаражат лигалар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

Англия клублари ($ 621,6 млн)

Германия клублари ($ 295,7 млн)

Италия клублари ($ 223,8 млн)

Франция клублари ($ 209,7 млн)

Саудия Арабистони клублари ($ 202,1 млн).

Экспертлар Европа футболида шов-шувли трансферлар бўлганини ҳам таъкидламоқда. Унга кўра, Хвича Кварацхелиянинг “Наполи”дан ПСЖГа, Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс”дан “Манчестер Сити”га, Жон Дураннинг “Астон Вилла”дан “Ан-Наср”га ўтгани энг сенсацион трансферлардан бўлди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эса, Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши январь ойининг энг қимматбаҳо трансферлари рейтингига киритилганига ҳам эътибор қаратди.

Sports.uz портали шу муносабат билан ана шу рейтингни ҳам мухлисларга ҳавола этишни маъқул топди.

2025 йилнинг энг қиммат трансферлар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

Жон Дуран — “Ан-Наср”га ўтди, € 77 млн.

Умар Мармуш — “Манчестер Сити”га ўтди, € 75 млн.

Хвича Кварацхелия — ПСЖга ўтди, € 70 млн.

Нико Гонсалес — “Манчестер Сити”га ўтди, € 60 млн.

Хави Симонс — “РБ Лейпциг” ўтди, € 50 млн.

Галено — “Ал-Аҳли”га ўтди,  € 50 млн.

Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”га ўтди, € 40 млн.

Виктор Рейс — “Манчестер Сити”га ўтди, € 37 млн.

Луис Энрике — “Зенит”га ўтди, € 33 млн.

Сантьяго Хименес — “Милан”га ўтди, € 32 млн.

 

Ҳусанов “Сити”даги бир неча футболчини қўшганда ҳам улардан зўр экан!
Бир гол сабаб, энди Шомуродов бизга рақиб!

Рақиблар мураббийи: Шомуродов ёқмайди, десам аҳмоқ бўламан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!