Ҳусановнинг рейтинги кескин ошадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов EA SPORTS FC 27 футбол симулятори янги версиясида ўз рейтинги ошиши кутилган футболчилар қаторига кирди. 

Бу ҳақда FC Tools Hub экспертлари хабар берди. 

Манбага кўра, 22 ёшли ўзбек ҳимоячисининг умумий рейтинги ўйиннинг янги қисмида 82 баллдан бошланади. Бу кўрсаткич ўтган йилги версияга нисбатан бир вақтнинг ўзида 5 пунктга ошиши кутиляпти.

«Манчестер Сити»нинг мисрлик ҳужумчиси Умар Мармуш ҳам Абдуқодир Ҳусанов билан бир хил рейтингга  эга бўлади. 

Жамоада энг юқори кўрсаткичга эга футболчи сифатида эса 91 балл рейтинг ва +1 потенциал билан ҳужумчи Эрлинг Холанд қайд этилган.

Абдуқодир Ҳусанов марказий ҳимоячи сифатида майдонга тушади ва мутахассислар томонидан Осиё футболидаги энг истиқболли ёш футболчилардан бири сифатида баҳоланмоқда. У «Манчестер Сити» сафига 2025 йилнинг январь ойида француз клуби «Ланс»дан 40 миллион евро эвазига ўтган эди.

Абдуқодир Ҳусанов манчестерликлар сафидаги фаолияти давомида иккита совринга эга бўлди. Легионеримиз ўтган мавсум англия кубоги ва Англия лигаси кубогида ғолиб чиқиб, бош совринни қўлга киритди.  

Шу билан бирга, тарқалган рейтинглар ҳали расмий мақомда эмаслиги ва тасдиқланиши кутилаётгани таъкидланмоқда. Уларнинг қиймати ўйиннинг якуний версияси чиққанига қадар ўзгариши мумкин.

Ана холос: Ҳусановга жой беришмади!

Шомуродов трансферидан воз кечганимиз йўқ!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!