Ғалабали учрашувда Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини ғалаба билан бошлади. Энцо Мареска шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида “Борнмут”ни қабул  қилиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Бу гал Абдуқодир Ҳусанов ҳимоя марказидан жой олди ва айрим ҳолатларда қанот ҳимоячиси вазифасини ҳам бажарди.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспентлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Жанлуижи Доннарумма — 6/10

Тўп билан ҳаракатларида алоҳида бирор нарса кўрсата олмади ва голга ҳам ҳеч қандай таъсир ўтказа олмади. Хатоларга йўл қўймади. У ўз ўйинидаги камчиликларни бартараф этиш устида ишлаётганини ҳисобга олсак, дарвозасини дахлсиз сақлай олмаган бўлса-да, италиялик футболчи учун бу яхши бошланиш бўлди.

Рико Льюис — 5,5/10

Унга бундай баҳо қўйишга кўникиш қийин, чунки у позиция танлашда бир неча бор жиддий хатоларга йўл қўйди ва Таверньенинг голида айбдор деб топилиши мумкин эди. Бироқ тўп назорати пайтида ҳужумларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнади, мураккаб вазиятларда тўпни олиб қўйишдан қўрқмади ва рақибдан фол ишлатиб олди.

Абдуқодир Ҳусанов — 6/10

Ҳимояда кучли ўйин намойиш қилган бўлсада, бу унинг энг зўр учрашувлардаги даражаси бўлгани йўқ.  Шу билан бирга, у жиддий хатога ҳам йўл қўймади. Умуман олганда эса, “Сити” ҳимояси ярим ҳимоя чизиғидан узилиб қолгандек таассурот уйғотди.

Рубен Диаш — 6/10

Ҳусанов каби, Диаш ҳам жуда ўртача ўйин кўрсатди. У мавсум давомида ҳимоядаги ўйинини яхшилашга умид қилмоқда.

Йошко Гвардиол — 7/10

Биринчи бўлимда тўп билан ҳаракатланишда баъзи пайтларда эътиборсиз хатоларга йўл қўйди. Бироқ якунда ўзи учун бироз кучсизроқ бўлган ўнг оёғида ҳал қилувчи голни урди.

Нико О'Райли — 7,5/10

Шубҳасиз, бу куни “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлди. У “Борнмут” ҳимоясига ҳужумларда кўплаб муаммолар туғдирди ва ҳимояда ҳам ўзини яхши кўрсатди.

Эллиот Андерсон — 6/10

Биринчи бўлимда тўп билан ҳаракатларда умидбахш кўринди, аммо бир соатлик ўйиндан сўнг жароҳат олди ва майдонни тарк этди.

Марк Гехи — 7/10

Андерсон билан бирга ярим ҳимоя марказида ҳаракат қилган Гехи ўзи учун одатий бўлмаган позицияда жуда яхши ўйнади. У бош билан бўш дарвозага зарба беришда хато қилди, аммо ҳисобни тенглаштирган голи билан бу камчиликни қоплади.

Антуан Семеньо — 6,5/10

Жароҳат олган Жереми Доку йўқлиги сабабли чап қанотда майдонга тушди. У рақибларни турли финтлар билан алдаб, кўп марта ҳужумкор ҳаракатлар қилди, аммо пенальти талаб қилган бир неча вазиятлари ҳакам томонидан рад этилди. Ҳужумда ишончли ўйин кўрсатди, аммо кейинги сафар дарвозабонни кўпроқ синаб кўришини истардик.

Фил Фоден — 6/10

Учрашув бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, Льюисга бурилиб туриб берган мураккаб узатмасидан кейин Мареска унга ўйинда сезиларли таъсир кўрсатиш имконини бера олмади. Шунга қарамай, унинг инглиз футболчисига ишонч билдиргани яхши.

Эрлинг Холанд — 5,5/10

Унинг ҳаракатлари ва меҳнатига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Бироқ О'Райлининг чап қанотдаги ажойиб ҳаракатидан кейин бош билан зарба бериб, гол уриш учун жуда қулай имкониятни бой берди. Шунга қарамай, “Сити” ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилган пайтда ҳам меҳнат қилишда давом этди. У учун омадсиз кун бўлди, аммо барибир жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Матеуш Нуньеш — 6/10

Бир неча марта олдинга яхши қўшилди ва ўнг қанотда жиддий хавф туғдирди.

Матео Ковачич — 6/10

Андерсон голидан кейин жамоа тўпни олдинга кўпроқ ҳаракатлантирди ва ўйинга жуда зарур бўлган энергияни қўшди.

Райан Шерки — 7/10

Захирадан майдонга тушгач, “Сити”нинг иккала голига ҳам голли узатма берди ва ўйин тақдирини ўзгартирди. Шубҳасиз, кейинги ҳафта “Кристал Пэлас”га қарши учрашувда асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда.

Жек Грилиш — 6/10

Гвардиол ғалаба голини урганидан кейин тўпни назоратда ушлаб туришда жамоага яхши ёрдам берди. Кутилишича, у 1 сентябрь куни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир мавсумга ижара асосида клубни тарк этади.

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Шомуродов ва Файзуллаевнинг юлдузларга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ голлари ўйини тақдирини ҳал қилди

Шомуродов нега жим?

Ҳусановнинг рейтинги кескин ошадиган бўлди

Ана холос: Ҳусановга жой беришмади!

Шомуродов трансферидан воз кечганимиз йўқ!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!