Ҳусановнинг собиқ жамоаси тарихий ишга қўл урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Илгари Абдуқодир Ҳусанов ўйнаган “Ланс”нинг машҳур футболчиси Флориан Товен Франция кубоги финалида жамоасига ғалаба келтирди.

“Ланс” футболчилари клуб тарихида илк бор Франция кубогини қўлга киритиб, клуб солномасидан жой олди.

Бир неча ҳафтадан бери инқирозга учраб, чорасиз аҳволда қолган “Ницца”га қарши финал ўйинда артурияликлар яққол устунлик билан ўйнади. Бунинг устига, “Стад де Франс” стадионининг 75 фоизини айнан “Ланс” мухлислари тўлдириб туришган эди.

​Майдондаги устунликдан сўнг, ўйиннинг ўттизинчи дақиқаларида Флориан Товен ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 2018 йилги жаҳон чемпиони жамоадоши Матьё Удоль томонидан қанотдан етказиб берилган тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди, “Ницца”  ҳимоячиси Ҳишом Будауини ортда қолдирди ва дарвозабон Максим Дюпени чиройли айланма зарба билан доғда қолдирди.

Голдан сўнг қувончи ичига сиғмаган Товен стадион бўйлаб югуриб, қўлларини икки ёнга ёзганча ўз мухлислари қаршисида голни нишонлади.

“Марсель” собиқ юлдузи учун бу жуда ажойиб лаҳза бўлди, негаки у 33 ёшида ўз фаолиятидаги энг ёрқин ва энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!