Ҳусановнинг трансфери энг қимматларидан бири бўлди!

  • 5 февраль, 18:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

TNT Sports интернет портали жаҳон футболида қишки трансферлар ойнасининг энг қиммат трансферлари рейтингини туўиб чиқди.

Кучли ўнликка киритилган трансфер орасида энг қиммати “Ан-Наср”нинг хариди бўлди. Криштиану Роналду ўйнаётган жамоа унинг ёнига 77 миллион еврога истеъдодли ҳужумчи Жон Дуранни олиб келди.

Эътиборли жиҳати шундаки, январь ойида трансферларга энг кўп харажат қилган клуб “Манчестер Сити” бўлди. Бу жамоанинг тўртта трансфери “топ-10”га киритилди.

2025 йилнинг энг қиммат трансферлар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

Жон Дуран — “Ан-Наср”га ўтди, € 77 млн.

Умар Мармуш — “Манчестер Сити”га ўтди, € 75 млн.

Хвича Кварацхелия — ПСЖга ўтди, € 70 млн.

Нико Гонсалес — “Манчестер Сити”га ўтди, € 60 млн.

Хави Симонс — “РБ Лейпциг” ўтди, € 50 млн.

Галено — “Ал-Аҳли”га ўтди,  € 50 млн.

Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”га ўтди, € 40 млн.

Виктор Рейс — “Манчестер Сити”га ўтди, € 37 млн.

Луис Энрике — “Зенит”га ўтди, € 33 млн.

Сантьяго Хименес — “Милан”га ўтди, € 32 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!