Ҳушёр бўлинг, бу футболчи “Сити”га ўтиб кетмасин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Лилль” клубининг 21 ёшли ҳужумчиси Матиас Фернандес-Пардо фаолиятини Англия ва Испания чемпионатларида давом эттириш имкониятига эга бўлиб турибди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби истеъдодли ҳужумчи учун француз клубига 35 миллион евро таклиф қилган. Испанлар иқтидорли футболчини “Манчестер Сити” ёки “Тоттенхэм”га ўтиб кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Қайд этилишича, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне Фернандес-Пардони жамоасида кўришни шахсан хоҳламоқда. Шу билан бирга, бельгиялик футболчининг эҳтимолий трансфери Хулиан Альвареснинг келажагига ҳеч қандай алоқадор эмаслиги таъкидланган.

Айни пайтда “Лилль” ҳужумчи билан хайрлашишга шошилмаяпти. Франция клуби яқинда Айюб Буадди учун “Манчестер Сити”дан 100 миллион евродан ортиқ маблағ олди. Клуб қолган футболчиларини сақлаб қолиб, янги мавсумда юқори ўринлар учун курашишни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!