IBA Жаҳон чемпионати. Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади!
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг тўртинчи кунидан 3 нафар вакилларимизнинг жанглари ўрин олган. Шавкатжон ва Хўжаназар мазкур турнирда биринчи бор рингга кўтарилса, Саят Илясов иккинчи учрашувини ўтказади.
-63,5 кг: Саят Илясов - Омар Ливаза (Қирғиз Республикаси);
-67 кг: Шавкатжон Болтаев - Осорио Муханга (Мозамбик);
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Рукмал Поди (Шри-Ланка);
Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да ва иккинчи дастур 22:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар