Ибрагимович 30 ёшдан кейин
Ads

АҚШнинг "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович яна бир ажойиб натижани қайд этди.

Гап шундаки, 37 ёшли швециялик футболчи бугун МЛСнинг "Монреаль Импэкт"га (2:1) қарши баҳсида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди ва шу тариқа 30 ёшдан кейин урган голлари сонини 300 тага етказиб олди.

Маълумот учун, Ибрагимович профессионал фаолияти давомида "Лос-Анджелес Гэлакси"дан ташқари "Мальме", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан", ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” клубларида тўп сурган. Унинг жами голлари 452 тани ташкил этади.

Минбар

Барча блоглар