Ибрагимович бошқа жамоа сафида шуғулланмоқда (фото)

  • 9 апреля, 2020, 20:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович спорт формасини ушлаб туриш мақсадида бошқа жамоа сафида шуғулланишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, 38 ёшли швециялик футболчи "Хаммарбю" клуби билан бирга шуғулланмоқда. Айтиш керакки, Златан ушбу клубнинг 25% акциясига эгалик қилади.

А Серия ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилгани боис Ибрагимович ҳозирда Стокгольмда истиқомат қилмоқда.

ибра_4

Златан Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию