Ибрагимович ҳам ўзига клуб сотиб олди

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби билан шартномаси якунига етиб бораётган ҳужумчи Златан Ибрагимович бундан бир неча кун муқаддам ўз инстаграмига Швециянинг “Хаммарбю” клуби либосида тушган суратини жойлаштирган эди.

Кейинчалик маълум бўлдики бу 38 ёшли футболчининг янги жамоаси эмас. Златан ушбу швед клубининг ярим акциясини сотиб олган.

“Хаммарбю” – шонли тарихга ва жонкуяр мухлисларга эга ажойиб жамоа. Мен ҳамиша ушбу жамоага ва унинг қайд этган натижаларига ҳавас қилардим. Швециянинг мана шундай буюк жамоаларидан бирига ёрдам беришдан хурсандман”, - дейди Ибрагимович.

Маълумот учун, “Хаммарбю” клубига 1897 йилда асос солинган. У ўз тарихида бир марта Швеция чемпионлигини қўлга киритган.