Ибрагимович: Мен нонуштага ҳам, тушликка ҳам танқид ейман
Швециялик футбол юлдузи Златан Ибрагимович ўзига нисбатан билдириладиган танқидларга муносабати ҳақида гапириб ўтди.
“Ҳамма жойда танқид бор ва улар менга ёқади. Мен нонуштага ҳам, тушликка ҳам танқид ейман”, - дейди 37 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович фаолияти давомида "Мальмё", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларда тўп сурган. У айни дамда АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар