Ибрагимович нима қилишни билмаяпти

"Милан” форварди Златан Ибрагимович ҳали ўз келажаги борасида якуний қарорга келмаганини айтди.

“Кўрамиз. Келажакда нима қилишим ҳақида бир қарорга келмадим. Ҳар куни нимадир янгилик содир бўлади. Фақат яшашда давом этиш ва ҳаётдан завқ олиш керак. Менинг ғамхўрлик қиладиган оилам бор. Ҳозирча улар ҳам яхши, мен ҳам”, - дейди 38 ёшли швециялик футболчи.

Қайд этиш лозимки, Златаннинг “Милан” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!