Ибрагимович тўп тепишни ўргатади

"Милан" клуби форварди Златан Ибрагимович жорий мавсум якунлангач, мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз бундан аввалроқ 38 ёшли швециялик футболчи жорий мавсумдан сўнг бутсаларини михга илмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ибрагимович фаолияти давомида "Милан", "Лос-Анжелес Гэлакси", МЮ, ПСЖ, "Барселона", "Ювентус", "Интер", "Аякс" ва "Мальме" клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)